Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

“Насаф” бугун “Шўртан”га қарши назорат учрашувини ўтказади

Баҳо:
+ | -

3 январдан бошлаб Қаршидаги қароргоҳида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Насаф” футболчилари бугун соат 15:00да Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга чиқади.

“Насаф”чилар Қаршида кунига икки маҳал машғулот ўтказишмоқда. Жамоадаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячи Алишер Юсупов, ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов янги мавсумни бошқа жамоада бошлашади. Ўз навбатида ўтган мавсумда “Машъал” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Санжар Қувватов ва ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев “Насаф” билан шартнома имзолашди. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган етакчи футболчиларни деярли барчаси жамоа билан шартномаларини узайтиришди. Шунингдек, ўринбосарлар таркибида тўп тепган Акбар Муродов, Ислом Рашидхонов, Дилшод Хушбаков, “Насаф-2” ярим ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов асосий таркиб аъзолари билан машғулотларда иштирок этишмоқда. Куни кеча жамоа сардори Артур Геворкян қисқа таътилдан кейин жамоа таркибига келиб қўшилди.

Бугун “Марказий” стадион машғулотлар майдонида жамоамиз “Шўртан” билан қуч синашса, 17 январ куни Тошкентда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан, 25 январ санасида эса яна битта назорат учрашувида майдонга чиқишади. Шундан сўнг қаршиликлар хорижий йиғинни ўтказиш мақсадиди Бирлашган Араб амирликларига йўл олишади.

 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:08, 11.01.2016.
Ўқилди: 2488 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик