Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

“Олмалиқ”ни тарк этганлар. ТОП-6

Баҳо:
+ | -

Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” жамоасини мавсум бошида қатор ўйинчилар тарк этишмоқда. Ўтган йилда клубни етакчилари бўлган ўйинчилар “кончилар” билан хайрлашишди. Бугун мазкур футболчиларга тўхталиб ўтамиз. 
 
 
Шавкат Саломов

Ўтган мавсумда “кончилар”нинг етакчиси бўлган Саломов “Олмалиқ” билан хайрлашди. Саломов аввалги мавсумда “Олмалиқ”да 29 та учрашувда иштирок этганди. Рақиблари дарвозасини 8 маротаба ишғол қилишга эришганди. Бироқ футболчи етакчи бўлишига қарамай, “Олмалиқ”дан кетиб, “Бунёдкор”га ўтишга қарор қилган кўринади. У “Бунёдкор” машғулотларида иштирок этмоқда.
 
Неманья Йованович
 
Легионер ҳужумчи ҳам жамоага тез киришиб кетди. Тўғри, гол киритиш борасида мақтанарли ишларни бажара олгани йўқ. 28 та учрашувда 9 маротаба тўп киритишни уддасидан чиқди. Бу легионер ҳужумчи учун қониқарли кўрсаткич эмас. Мавсум якунига етганидан сўнг Йованович “Олмалиқ” билан хайрлашишга қарор қилиб, “кончилар” сафини тарк этишга қарор қилди.
 
Саҳоб Жўраев
 
“Бунёдкор”да юлдузли онларини ўтказган ҳимоячи “Олмалиқ”да ишлари кўнгилдагидек чиқмади. Мавсум давомида Жўраев “Олмалиқ” сафида жами 22 та учрашувда иштирок этди. Айрим ўйинларда заҳирага олинди. Чемпионат якунланганидан сўнг эса Саҳоб билан клуб хайрлашди. Буни футболчи ҳам тасдиқлади. Энди Саҳоб “Бухоро” йиғинларида иштирок этишни бошлаб юборди. Катта эҳтимол билан мавсумни мазкур жамоада бошлаши кутилмоқда.
 
Ғулом Ўрунов

“Пахтакор” тарбияланувчиси ҳам яқинда “Олмалиқ”ни тарк этди. Умуман олганда, Ўрунов учун ўтган мавсум ёмон кечмаганди. “Кончилар” таркибида 23 та учрашувда майдонга чиқиб, 2 маротаба гол урганди. Бироқ Игорь Шквирин Ғулом билан хайрлашишга қарор қилди. Эндиликда футболчи “Машъал” йиғинларида иштирок этмоқда.
 
 Жаҳонгир Абдумўминов
 
“Мшъал” клуби тарбияланувчиси ўтган мавсумни “Олмалиқ”да ўтказганди. Абдумўминов “газчилар” сафида 24 та учрашувда иштирок этди. Рақиблари дарвозасини 4 маротаба ишғол қилганди. Умуман олганда, жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшаётганди. Бироқ раҳбарият Абдумўминов билан ҳам хайрлашишга қарор қилди. Ҳозирча бу футболчи қайси жамоа шарафини ҳимоя қилиши маълум эмас.
 
Обид Жўрабоев

Наманганлик ҳимоячи “Олмалиқ”га иккинчи даврада келиб қўшилганди. Лекин ишлари юришмади. 9 та ўйинда майдонга тушди. Асосан бир тайм давомида ҳаракат қилди. Чемпионат якунланганидан сўнг эса Жўрабоев билан “Олмалиқ” хайрлашишга қарор қилди. Эндиликда ҳимоячи “Навбаҳор” жамоаси машғулотларида иштирок этяпти. Катта эҳтимол билан наманганликлар шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:49, 11.01.2016.
Ўқилди: 5134 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.