"Бавария" клуби ҳужумчиси Томас Мюллер "Бавария" билан узоқ муддатли шартнома имзолаш ниятида эканини айтиб ўтди.
"Клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолашга қарор қилганимнинг сабаби - бу ер менга ёқади. Катта пуллар "Бавария"дан кетишимга мажбур қилолмайди", - дейди Мюллер.