Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина 0-0 Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Фотогалерея: XXI асрда «Олтин тўп» олган футболчилар

Баҳо:
+1 | -

11 январь куни ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасида ташкилотнинг йиллик тақдимоти ўтказилди. Маросимда 2015 йилнинг энг яхши футболчиси номи ҳам эълон қилинди ва унга «Олтин тўп» мукофоти топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Месси бунга қадар 2009, 2010, 2011, 2012 йилларда жаҳонда тенгсиз футболчи деб топилган эди. Энди у беш марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган дунёдаги ягона футболчи.

Криштиану Роналду, шунингдек, ўтмиш юлдузлари — Марко ван Бастен, Мишель Платини ва Йохан Кройфф каби футболчилар уч мартадан «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

France Football нашри томонидан таъсис этилган «Олтин тўп» мукофоти 2009 йилга қадар Европанинг энг яхши футболчисига топширилган. ФИФА эса миллий терма жамоаларнинг бош мураббийлари, сардорлари ва матбуот котиблари ўртасида ўтказилган сўровнома асосида, ҳар йили жаҳоннинг энг яхши футболчисини аниқлаб келган ва Европанинг энг яхши футболчиси бошқа, жаҳоннинг энг яхши футболчиси бошқа бўлган.

2010 йилдан эса ФИФА ва France Football ўзаро келишган ҳолда, энг яхшиларни аниқлаш йўналишидаги ҳаракатларни бирлаштиришга ва ҳар йили жаҳоннинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» мукофотини топширишга қарор қилди.

Қуйида 2000 йилдан бошлаб ФИФА ва France Football мукофотларини, шунингдек, бирлашган мукофот «Олтин тўп»ни қўлга киритган барча футболчилар эсланган.

2000 йил. Европа чемпионатида Франция термаси билан ғолиб бўлган Зинедин Зидан — жаҳоннинг энг яхши футболчиси, "Реал"даги илк мавсумида Луиш Фигу — Европанинг энг яхши футболчиси («Олтин тўп» соҳиби).

2001 йил. 1 йил олдин Европанинг энг яхшиси бўлган Луиш Фигу энди жаҳоннинг энг яхши футболчиси. "Ливерпуль"даги ўйинлари орқали Майкл Оуэн — Европанинг энг яхши футболчиси бўлган.

2002 йил. Бразилия термаси билан жаҳон чемпиони бўлган йилида Луис Роналдо жаҳоннинг ҳамда Европанинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган.

2003 йил. Зинедин Зидан иккинчи марта жаҳоннинг энг яхши футболчиси, "Ювентус"даги ўйинлари орқали Павел Недвед Европанинг энг яхши футболчиси бўлган.

2004 йил. Роналдиньо — жаҳоннинг энг яхши футболчиси, "Милан" билан юқори натижалар кўрсатган Андрей Шевченко — Европанинг энг яхши футболчиси бўлди.

2005 йил. Роналдиньо иккинчи марта жаҳоннинг энг яхши футболчиси, у шунингдек, "Барселона" сафидаги ўйинлари орқали Европанинг энг яхши футболчисига айланди.

2006 йил. Германияда ўтказилган ЖЧда ҳимоявий ўйини билан танилган Италия термаси ғолиб бўлгач, тарихда илк марта ҳимоячи Фабио Каннаваро — жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва Европанинг энг яхши футболчиси сифатида мукофотланган.

2007 йил. "Милан"даги юлдузли даврларида Кака жаҳоннинг энг яхши футболчиси ҳамда Европанинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган.

2008 йил. Янги эра. Криштиану Роналду — жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва Европанинг энг яхши футболчиси.

2009 йил. Лионель Месси — жаҳоннинг энг яхши футболчиси, Европанинг энг яхши футболчиси.

2010, 2011 ва 2012 йиллар. Лионель Месси — «Олтин тўп» соҳиби

2013, 2014 йиллар. Криштиану Роналду — «Олтин тўп» соҳиби

2015 йил. Лионель Месси бешинчи марта «Олтин тўп» мукофотига эга чиқди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:21, 12.01.2016.
Ўқилди: 9443 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.