Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Қатар-2016. Йигирма йиллик анъанага чек қуйиладими?

Баҳо:
+1 | -

Бугун Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилади. Ушбу мусобақада Рио-2016 йўлланмаси ўйналишидан хабарингиз бор.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1996 йилдан бошлаб саралашда иштирок этиб келмоқда. Мана йигирма йилдирки олимпиаданинг финал босқичида ўйнаш ҳали насиб этмади. Қатарда бошланадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олимпиячиларимизга Рио-2016га йўлланма берувчи 3та юқори ўриннинг бирини эгаллаш вазифаси қуйилган.
 
Биз истаймизми-йўқми барибир рақибларимизнинг аввалги мусобақаларда қандай натижа қайд этишганига қизиқамиз, бу табиий ҳолат. Чунки, қайси терма жамоа бўлмасин ҳозирги жамоани ўтмишнинг давомчиси сифатида қараб унга муносиб баҳо берамиз. Сабаби, ўсмирлар, ёшлар, миллий термаларнинг кўрсатган натижаси  кейинги авлодга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди, албатта.

Гуруҳимиздаги жиддий рақибимиз бўлган Жанубий Корея олимпиячилари сўнги бешта олимпиадада иштирок этган Осиё минтақасидаги ягона жамоадир. Улар Лондон-2012да бронза медални қўлга киритишган. Тўғри, аввалги таркиб билан ҳозиргисини асло тенглаштириб бўлмас, балким. Бироқ, турли ахборот воситаларининг интернет орқали берган хабарларига таянадиган бўлсак, уларнинг мақсадлари жиддий эканлигини пайқаш қийин эмас. 1-турда  Жанубий Корея устидан қозонилган ғалаба олимпиячиларимиз учун Рио-2016 йўлини очиб берар, балким.

Шунингдек, 2014 йил Уммонда ўтган 23 ёшгача бўлган илк Осиё чемпионатида гуруҳдаги яна бир жиддий рақибимиз Ироқ ёшлари чемпион бўлишганди. Улар билан 2-турда тўқнаш келамиз. Ушбу ўйин амалда кўп нарсани ҳал этиши эҳтимоли юқори. Нега деганда 1-турда Яман билан ўйинда Ироқ яққол фаворит ҳисобланади. Ироқнинг ғалабасига ҳеч ким шубҳаланмаса керак, яна билмадим.

Яман олимпиячилари худди биз каби саралашда 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсатичга эга жамоа бўлиб ушбу мусобақага ташриф буюришган. Назарий жиҳатдан улар билан ҳозирча имкониятимиз тенг.

Лекин, футболда баъзида кутилмаган натижалар ҳам қайд этилиб туради. Ўйиндан олдин фаворит бўлиб кўринган жамоанинг ютқазганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Футбол шуниси билан қизиқ.

Мана йигирма йилдирки бирор-бир олимпия терма жамоамиз Олимпиада ўйинларига йўлланма ололмаган. Қатарда ушбу анъанага чек қуйиш вақти келди. Нима бўлгандаям, биз мухлислар олимпия терма жамоамизга ишонамиз.

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:03, 12.01.2016.
Ўқилди: 5370 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.