"Челси" клуби эгаси Роман Абрамович "Лестер" устози Клаудио Раньерини бош мураббий лавозимига таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, лондонликларнинг амалдаги бош мураббийи Гус Хиддинк мавсум охирида ўз лавозимини тарк этади. Айтиш жоизки, Раньери "Челси"ни 2000 йилдан 2004 йилга қадар бошқарганди. Ўша пайтда Абрамович эндигина “Челси“ эгасига айланганди.