"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана бугун Англия чемпионати навбатдаги тур доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўладиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бугунги ўйиндаги ғалаба "қизиллар"га турнир жадвалида кучли тўртликка кириб имкониятини берар экан.
– Бу биз учун қийин ҳафта, – Лаллана Goalга. – Агар "МЮ" устидан ғалаба қозона олсак, бу ҳафтани муваффақиятли тугатган бўлардик. Биз "Арсенал"га яхши ўйин намойиш этдик ва дуранг қайд этдик. Агар бугунги баҳсда ютсак, яна курашга қўшилар эдик. "МЮ" ўтган мавсум бизни икки марта ҳам мағлуб этди. Биз бунинг учун реванш олишимиз зарур. Бу мавсум топ-клублар билан яхши ўйнамоқдамиз.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "МЮ" учрашуви Тошкент вақти билан 19:05да старт олади. SPORTS.uz портали мазкур баҳсдан матнли онлайн трансляция қилишни режалаштирган.