Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Максимилиан Фомин ўзбекистонлик ишқибозлардан узр сўради.
Олимпиячиларимиз кеча Ироққа ютқазиб қўйиб, Рио-2016 умидидан маҳрум бўлишганидан кейин терма жамоамиз футболчиси Фомин футбол сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги мухлисларнинг танқидлари ва ҳақоратларига ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали ҳақоратли сўзларни йўллаганди. Унинг мурожаати ишқибозларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Бугун эса Фомин Фейсбук орқали мухлислардан кечирим сўради.
"Қадрли дўстлар. Менинг ёзганларим бизга чин қалбдан ва юракдан мухлислик қилган ҳақиқий ишқибозларга тегишли эмас. Сизга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз ва ишончингизни оқламаганимизни биламан. Биз ҳам сиз каби жонажон Ўзбекистонимиз олимипиадага боришни истагандик, аммо бундай бўлиб чиқмади. Яна бир марта такрорлайман, бу спорт, бу ўйин, унда барча нарса сен ўйлаганингдек бўлавермайди. Мен ҲАҚИҚИЙ ишқибозларимиздан самимий узр сўрайман. Мен сизларни хафа қилишга ҳаққим йўқ эди, мени буни истамагандим. Менинг мурожаатим бизнинг шаънимизга аҳлат ағдарган ва ҳамон бу ишни қилаётганларга айталган".