«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа жамоадан кетиш ҳақида ўйламаётганини ва «қизил иблислар» афсонасига айланмоқчи эканини таъкидлаб ўтди.
«Мен «Манчестер Юнайтед»да бахтлиман ва жамоага ишонаман. Питер Шмейхель ва Эдвин ван дер Сар Премьер-лиганинг буюк дарвозабонлари, ушбу жамоа афсоналари бўлишган. Мен ҳам шундай даражага эришмоқчиман.
Жаҳоннинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун мен ўз устимда тинимсиз ишламоқдаман. Ҳозирги кундан дунёнинг энг яхши посбони ким эканини билмайман, аммо мен бунга эришмоқчиман.
Менга осон бўлмади. Шундай вазиятлар бўлдики, Испанияга қайтиш ҳақида ўйладим. Лекин тренажёр зали ва бевосита майдонда сидқидилдан меҳнат қилдим. Бу меҳнат ўз мевасини берди», — дейди Де Хеа.