"Манчестер Юнайтед" жамоа сардори Уэйн Руни "Энфилд"да "Ливерпулл"га қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг янги ўрнатган Апл рекорди ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун ўрнатган янги рекорд ҳақида умуман бехабар эдим. Рекорд ўрнатиш албатта қувончли ҳолат лекин мен учун "Энфилд"да "Ливерпуль" дарвозасига киритган ғалабали гол ҳар қандай рекорд ўрнатишдан афзалдир", - дейди Руни.