Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналду Каталониянинг «Барселона» жамоаси ҳимоячиси Даниэл Алвес португалиялик футболчининг «Олтин тўп» учлигига киришга муносиб эмаслиги борасидаги сўзларига ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Ҳеч кимни текинга реклама қилишни истамайман. Ҳеч қачон бу тарзда интервью ҳам бермайман. Агар кимгадир ёмон гап айтгим келса, уни ўзига айтаман. Матбуот орқали эмас.
Мен ҳақимда гапирса, тамом эртасига газетанинг муқовасида пайдо бўлади», — дея қайд этиб ўтди Роналду.
Бундан олдинроқ, ОАВ «Олтин тўп» топшириш маросими вақтида Роналду ва Алвеш ўртасида ихтилоф юзага келгани ҳақида ёзиб чиққанди.