Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

ОАВ: "Милан"нинг собиқ футболчиси Яффа ўз ёшини 9 йилга "сурдирган"

Баҳо:
+ | -

"Милан" клубининг собиқ футболчиси Юсуф Яффа ўз ёшни 9 йилга пасайтириб кўрсатганлиги гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берган. У айни пайтда "Дуйсбург"нинг ўринбосарлари таркибида тўп сурмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, у Италияга келганида 1996 йилнинг 31 декабрида туғилгани тўғрисидаги ҳужжатни (сохта паспорт) тақдим этган. Аслида эса у 1987 йилнинг 14 ноябрида туғилган. Яффа фейсбукдаги саҳифасида ҳам 1987 йилнинг 14 ноябри санасини кўрсатган.

"2013 йилда гамбиялик Яффа "Милан" билан шартнома имзолаган ва "россонери"нинг ўринбосарлар таркибига тўп суришни бошлаганди. Ўша пайтда йигитча ўзини 16 ёш қилиб танитганди", дейилади хабарда.

Ҳақиқатни унинг Гамбиядаги 28 ёшли синфдошлари "сотиб" қўйишган. Эндиликда, ушбу футболчи суд олдида жавоб беради. Судга 2013 йилда "Милан" ўринбосарлари мураббийи сифатида ишлаган Филиппо Инзаги ҳам чиқирилган. Суд 21 апрель куни ўтказилади.

Бундан олдинроқ, Нигерия термаси аъзоси Тарибо Уэста ёшини 12 йилга сурдиргани айтилганди. Лекин унинг айби исботланмаган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:36, 19.01.2016.
Ўқилди: 2284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.