«Челси»нинг собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард жамоанинг мавсумни омадсиз ўтказаётгани юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен Рождествони ўтказиш учун Англияга келганимда жамоага янги қон кераклигини кўрдим.
Бу жуда оғриқли вазият. Ҳолбуки, жамоанинг бу таркиби 1 йил олдин жуда кучли кўринаётганди.
Эндиликда кўпчиликнинг наздида «Челси»да қайта қуриш ишларини олиб бориш зарурати юзага келган. Менимча ҳам, жамоадаги бир қанча футболчиларни янгиларига алмаштириш керак.
Менимча бу ёзги трансферлар вақтида рўй беради. Ўйлайманки, жамоа чизиқларни кучайтириш учун 3-4, балки 5 футболчини трансфер қилади», дейди Лэмпард.