Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Солиқлардан бўйин товлаганликда айбланган Мессига нисбатан суд иши 31 май куни бошланади

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси Лионель Месси ва унинг отаси Хорхе Орасио Мессининг солиқларни тўламаганликда айбланаётган суд эшитуви 31 май куни бошланади ва 3 июнга қадар давом этади, дея хабар бермоқда Каталония Олий суди матбуот хизмати.

Лионель 2007, 2008 ва 2009 йилларда топган даромади учун солиқ тўламаган. Олдинроқ у Испания ғазнасига 10 млн евро тўлаган ва унга нисбатан жиноий иш очилмаслиги учун яна 15 млн евро тўлашга тайёрлигини маълум қилганди, бироқ маҳаллий ҳокимият бунга рад жавобини берганди.

Адлия идораларининг ҳисоб-китоб қилишича, Месси ва унинг менежери сифатида фаолият юритган отаси 4,1 млн евро миқдорида солиқ тўламаган. Уларнинг иккаласига ҳам мазкур қилмиши учун 22,5 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:39, 20.01.2016.
Ўқилди: 2773 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.