Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

“Нефтчи” йиғиндаги иккинчи ғалабасига эришди

Баҳо:
+ | -

22 январь куни Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Душанбенинг “Истиқлол” жамоасига қарши назорат ўйинида иштирок этди. Ўйин вакилларимизнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

 “Нефтчи” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўйиннинг биринчи бўлимида асосий таркиб футболчиларни майдонга туширди.  Илк 45 дақиқаликда “Нефтчи” жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимда олдинги чизиқда ҳаракат қилган ҳужумчи Мурод Бобожонов жамоадошларидан узатмаларни қабул қилиб, рақиб дарвозасига таҳтид солишга уринди. Ўйиннинг 31-дақиқасида “Нефтчи” вакилларининг кетма-кет ҳужумлари самарада берди ва “Истиқлол” жарима майдончаси ичидаги ҳимоячиларнинг тартибсизлигидан Мурод Бобожонов унумли фойдаланди. 1:0. Голдан сўнг тожикистонлик футболчилар ҳам анча жонланишди ва Ўткир Юсупов дарвозасига бир қатор хавфли зарбаларни амалга оширишди.  Айтиш керакки, Ўткир Юсупов биринчи бўлимнинг ўзида икки марта яккама-якка вазиятда “Нефтчи”нинг муқаррар голдан сақлаб қолди. Шу тариқа биринчи бўлим якунлади.

    Иккинчи таймда Андрей Вилатьевич таркибда ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан Сергей Смородин, Хусниддин Ғофуров, Илхом Бойдедаев, Умид Қодиров, Аббос Абдулхақов, Шерзод Ҳакимов, Бобур Фарходов ва Отабек Исроиловлар майдонга туширилди.  Кейинги бўлимда бевосита Шерзод Ҳакимов ва Отабек Исроиловлар рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳаракат қилишди. Айниқа, Ҳакимов ўзининг қанотдаги фаоллиги билан ажралиб турди.  Шу куни “Нефтчи”нинг собиқ вакили Акмал Холматов “Истиқлол” либосида фарғоналикларга қарши ўйнади. Холматов ҳам ўзининг майдон марказидаги фаоллиги ва моҳирона жарима зарбалари билан ижобий таассурот қолдирди.  Кескин ва қизиқарли руҳда ўтган баҳсда “Нефтчи” футболчилари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

 

 

Тошкент шаҳри. 22 январь, 2016-йил.

"Нефтчи" - "Истиқлол" 1:0

 

Гол: 31-дақиқа, Мурод Бобожонов.

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Сардор Қулматов, Дилёр Эрматов, Шукурали Пўлатов, Алишер Саматов, Муҳсин Убайдуллаев, Бахтиёр Ёқубов, Аббос Махсталиев, Мурод Бобожонов, Сардор Эминов, Мансур Саидов. 

 

Захирадан тушганларСергей Смородин, Илҳом Бойдадаев, Ҳусниддин Ғофуров, Умид Қодиров, Отабек Исроилов, Шерзод Ҳакимов, Бобур Фарҳодов, Аббос Абдулхақов.  

 

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 16:47, 23.01.2016.
Ўқилди: 2486 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.