Кириш Регистрация

Кобе Брайант: "Роналдиньо Месси ҳали 17 ёшдалигида унинг тарихдаги энг кучли футболчи бўлишини айтганди"

Баҳо:
+ | -

Таниқли баскетболчи Кобе Брайант тарихни эслаб, "Барселона" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо бир вақтлар ўзига 17 ёшли Мессининг келажаги ҳақида айтган гапларини эслади.

"Бир вақтлар, анча вақтлар олдин "Барселона" Лос-Анжелесга келганди. Ўшанда дўстим Роналдиньо билан кўришганман ва биз анча вақтгача суҳбатлашганмиз. Ва у менга: "Кобе, сенга мана бу йигитчани таништирмоқчиман. У вақти келиб дунё футболи тарихидаги энг кучли футболчига айланади", деганди.

Мен эса: "Нима? Ахир сенсан-ку энг кучли футболчи", дея жавоб қайтаргандим.

Аммо у гапида давом этиб, "Йўқ, йўқ, мана бу йигитча энг кучли футболчи бўлади!", деган.

Ўша йигитча Лионель Месси эди ва у ҳали 17 ёшда эди", - дейди Брайант.

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:59, 24.01.2016.
Ўқилди: 2778 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.