АПЛнинг 23 тури доирасида турнир жадвали пешқадамларидан бири "Манчестер Сити" Лондонга, "Вест Ҳэм" майдонига сафар қилди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан қайтди.
Қайд этиш керакки, Мануэль Пеллегрини шогирдлари 2 марта ҳисобда ортда бориб, ирода кўрсатган ҳолда дурангга эришишди.
Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ мезбонларнинг эквадорлик ҳужумчиси Эннер Валенсия ҳисобни очди. 9 дақиқада эса "Вест Ҳэм" жарима майдончасида ҳимоячи Карл Женкинсон Агуэро билан тўқнашгач, ўйин ҳаками пенальти белгилади. Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди.
Иккинчи таймда ҳам Валенсия ва Агуэро биттадан гол уришди.
Эндиликда, "Манчестер Сити" ҳисобидаги очколар сони 44тани ташкил этмоқда ва иккинчи ўринга жойлашган. Ҳали 23 тур учрашувини ўтказмаган "Арсенал"да бу жамоани қувиб ўтиш имкони мавжуд.
"Вест Ҳэм" эса 36 очко билан премьер-лиганинг олтинчи ўрнини банд этган.
"Вест Ҳэм" – "Манчестер Сити" – 2:2 (1:1)
Голлар: Валенсия, 1 (1:0). Агуэро, 9 – с пенальти (1:1). Валенсия, 56 (2:1). Агуэро, 81 (2:2).
"Вест Ҳэм": Адриан, Дженкинсон (Бирам, 13), Коллинз, Рид, Крессуэлл, Антонио (Мозес, 65), Сонг, Нобл, Куяте, Пайе, Валенсия (Елавич, 87).
"Манчестер Сити": Харт, Санья, Отаменди, Демикелис, Клиши, Хесус Навас (Стерлинг, 67), Делф (Ихеаначо, 76), Туре, Сильва (Фернанду Режес, 83), Де Брейне, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Демикелис, 32. Нобл, 39. Бирам, 70. Туре, 89. Фернанду Режес, 90+4.
Ҳакам: Поусон.
23 январь. Лондон. Стадион "Boleyn Ground (Upton Park)".