“Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси бу мавсумда ҳам ЕЧЛни ютишни жуда хоҳлаётганларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри маълум қилмоқда.
"Биз бу мавсум ҳам ғалабаларга чанқоқмиз. “Барселона” ҳар доим совринлар ютиб олишни истайди. Биласизми? Биз ЕЧЛда кубокни ҳимоя қилиб кетма-кет иккинчи марта ушбу турнирда зафар қучишни хоҳлаймиз. Тўғри, бу жуда қийин иш. Лекин бизда ажойиб жамоа бор", - дейди 5 карра “Олтин тўп” соҳиби.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ЕЧЛ нимчорак финалда “Арсенал” билан кураш олиб боришади.