Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

“Металлург” иккита ўртоқлик учрашувида ҳам “Навбаҳор”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

 “Бунёдкор” ФК академияси сунъий қопламали майдонида мавсумга тайёргарлик кўраётган “Металлург” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасида иккита кўрик-назорат учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар иккала учрашув бекободликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Даставвал 4-сонли майдонда асосий таркиб ўйинчилари куч синашишди. Ўйиннинг дебютидаёқ бекободликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятига эга бўлишди. Жарима майдонига узатиб берилган тўпга Ҳикмат Ҳошимов зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Аммо ҳаммадан олдин унга етиб келган Сардор Расулов ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Мўйдин Мамазулинов ўнгдан жарима майдонига етказиб берилган тўпни тўрга туширди. Биринчи тайм шу тариқа дуранг натижа билан интиҳо топди – 1:1.

Иккинчи таймда “Металлург” футболчилари темпни оширишди. Натижада навбаҳорчилар ҳимоя чизиғида парокандалик юзага келди. буни бекободликлар уч марта голга айлантиришди. Аввалига Зоҳид Абдуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликни Аюбхон Нўъмонов 11 метрлик белгидан жарима зарбаси билан жазолаган бўлса, ўйин охирига келганда Муҳаммаджон Қаҳрамонв ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар ҳам гол киритишди.

 

"Металларг" - "Навбаҳор" – 4:1 (1:1). 23 январь 2016 йил.

Ҳакамлар: Н.Қосимов, В.Лушин, А.Калинин.

Назоратчи ҳакам: М.Исмоилов

Голлар: С.Расулов (10), А.Нўъмонов (53), М.Қаҳрамонов (75), З.Абдуллаев (83) – М.Мамазулинов (22). "Металлург": Суҳроб Султонов, Мурод Тошматов, Вусол Магеррамов, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов (Мирғиёс Сулаймонов, 70), Дониёр Одилов (Фарҳод Намозов, 60), Дилмурод Каримов, Саиджон Абдужабборов, Аюбхон Нўъмонов, Сардор Расулов (Муҳаммаджон Қаҳрамонов, 60), Зоҳид Абдуллаев.

"Навбаҳор": Алишер Аҳмедов (Акмал Ортиқов, 46), Дилшод Жабборов, Хайрулла Каримов, Ботир Тўрабоев, Нодир Мавлонов (Обид Жўрабоев), Отабек Валижонов (Бобожонов), Алишер Маҳмудов, Азиз Тўрғунбоев, Акром Баҳриддинов, Александр Пишур, Мўйдин Мамазулинов.

 

Соат 13:00 да бошланган иккинчи учрашувда ҳар иккала жамоа мураббийлари яқин ўринбосарлар таркибларини кўздан кечиришди. Мазкур ўйин аввалида ташаббус навбаҳорчилар томонида бўлди. аммо наманганликлар қулай имкониятларни кўкка совуришган бўлишса, бекободликлар яратилган вазиятларни голга айлантиришди. Биринчи таймда Мансур Нуралиев ва Аброр Тошқўзиевлар рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишган бўлишса, танаффусдан кейин Мансур Нуралиев дублини расмийлаштирди.

 

 

"Металларг" - "Навбаҳор" – 3:0 (2:0). 23 январь 2016 йил. Иккинчи ўйин.

Ҳакамлар: А.Шукруллаев, Н.Афиногенов, С.Улфатов.

Назоратчи ҳакам: Б.Тоғаев.

Голлар: М.Нуралиев (10, 76), А.Тошқўзиев (34).

"Металлург": Зафар Сафоев (Тимур Тўйчиев, 65), Жасур Аҳмедов (Зуфар Акбаралиев, 46), Аброр Тошқўзиев, Улуғбек Худоёров, Улуғбек Худойбердиев, Суннат Эрматов, Умид Раҳимов, Суннат Абдуллажоногв, Сирож Тошпўлатов, Озод Комилов, Мансур Нуралиев.

"Навбаҳор": Алибек Туропов, Азиз Умаров, Обид Жўрабоев, Равшан Асланов, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Аъзам Алиев, Санжар Асқаралиев, Шуҳрат Йўлдошев (Сардор Азизов), Акбаршо Рашидхонов, Шоҳжаҳон Аббосов, Тимур Аюпов.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 17:17, 24.01.2016.
Ўқилди: 2154 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.