Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчиси Алексис Санчес жамоада жуда бахти эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Sunday Mirror нашри маълум қилмоқда.
- Мен “Арсенал”да эканлигимдан жуда бахтиёрман. Чунки бу ерда мухлислар жамоани ва футболчиларни қўллаб-қувватлаб туришади. Биз эса бунга жавобан ғалаб қозонишимиз керак. Бу мавсум биз чемпионлик учун асосий номзод эканимизни намойиш этмоқдамиз. Ўйлайманки биз бунга эриша оламиз, - дейди Санчес.
Эслатиб ўтамиз, бугун АПЛдан ўрин олган “Арсенал” – “Челси” баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 бошланади.