Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

AS: Бензема Роналду ва Левандовскидан самарадорроқ

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клубининг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема самарадорлик бўйича энг яхши ўртача кўрсаткичга эга эканлигини аниқланди – у рақиблар дарвозасини ҳар 68 дақиқада ишғол қилар экан.

Испаниянинг AS нашри Карим Бензема ва “Реал”нинг яна бир ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг самарадорлигини таққослади.

Натижада бу учликдан энг самарали ўйинчи француз футболчиси эканлиги маълум бўлди.

Карим энг яхши натижага эга бўлиб, рақиблар дарвозасига ҳар 68 дақиқада тўп киритар экан. Левандовски ҳар 87 дақиқада, Роналду эса ҳар 112 дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши маълум бўлди.

Жорий мавсумда Бензема Испания Примерасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, умумий ҳисобда ўз ҳисобига 16 та ва 2 та голли узатма ёзиб қўйди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 07:50, 25.01.2016.
Ўқилди: 4465 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.