Москванинг «Локомотив» жамоаси ярим ҳимоячиси Алан Касаев таътилдан кейин ўзининг вазни ортгани ҳақида айтди. У шунингдек, жамоада ҳар 1 кг ортиқча вазн учун 100 евро миқдоридаги жарима қўлланишини билдирган.
"Дам олиш вақтида озгина тўлишдим (Кулади). Атиги уч килограммга. Бу албатта фалокат эмас. Йиғин вақтида бу муаммони бартараф этса бўлади. Менимча, ҳеч қайси футболчи таътилдан кейин ўзини идеал формада деб ҳисоблай олмаса керак.
Таътил вақтида ўзимизга озроқ эрк берамиз, лекин ҳаддан ошмаймиз. Ахир жамоада ҳар бир ортиқча вазн учун 100 евро тўлаш керак", дейди Касаев «Российская газета» нашрига.