"Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес одамлар семиз дея аташлари асоссиз эканини ва унинг профессионал эканига шубҳа қилаётганларни танқид остига олди.
"Тўғрисини айтганда, мени семиз деб аташлари ҳиқилдоғимга келди. Ўзимни доим формада сақлайман. Мен проффессионалман ва бунга шубҳа қилаётганларни жиним суймайди. Тунги клубларда вақт ўтказишим ҳақидаги гаплар ҳам ёлғон. Зидан билан муносабатларга келсак, мен унинг айтганини сўзсиз бажараман, - дейди Хамес Родригес.