Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

“Қизилқум": Машғулотлар Фарғонада давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарликни Фарғона шаҳрида давом эттиришмоқда.

Бош менежер Ҳамиджон Актамов раҳбарлигида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. “Истиқлол” спорт мажмуасида уюштирилаётган машғулотларда мураббийлар Юрий Лукин, Акмал Холиқовлар ўттиз нафарга яқин футболчини кўрикдан ўтказишяпти.

— Ўзбекистон XXV миллий чемпионати баҳслари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда, — дейди “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Ғуломович. — Икки босқичда Навоий шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида кўпроқ футболчиларимизнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилди. Энди эса кўпроқ синов-назорат учрашувларида майдонга тушишга ҳаракат қиламиз. Бу жамоа ўйин услубини шакллантириш билан биргаликда таркибга янги қўшилаётган йигитларни кўрикдан ўтказишимизда жуда асқотади.

Янги мавсум олдидан жамоа таркибини деярли тўлиқ сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ўтган мавсумда ижара асосида "Қизилқум" да ўйнаган Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”) ўз жамоасига қайтиб кетган. Ёш дарвозабонимиз Дилшод Ҳамроев “Бунёдкор” жамоасида ўз омадини синаб кўриш истагани билдирди. Ярим ҳимоячи Фаррух Ҳайдаров ҳам ҳозирда бошқа жамоада кўрикдан ўтмоқда. Фахрий футболчилардан бири Асқаржон Муҳиддинов охирги мавсумни жароҳат билан якунлади. У футболчилик фаолиятини тугатиш арафасида.

Охирги мавсумнинг биринчи даврасида ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов билан ўзига хос тандем ҳосил қилган украиналик Вячеслав Шевченконинг таркибимизга қўшилгани бизни хурсанд қилди. Шунингдек, Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов (“Насаф”), Самандар Шодмонов (“Шўртан”)ларнинг янги мавсумда жамоамизга  ёрдами тегишидан умидвормиз. Жамоамизда селекция ишлари давом этмоқда. Фарғонадаги йиғин давомида машғулотларда мураббийларимиз яна бир қатор янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказишни режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари 26 январь куни “Андижон” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади. Бу ўйин соат 15.00 да Фарғонадаги “Марказий” стадионда бошланади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 18:35, 25.01.2016.
Ўқилди: 3690 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик