Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Лаборде: "Футбол мени жиноятчи бўлиб кетишдан сақлаб қолган"

Баҳо:
+ | -

Россиянинг «Краснодар» жамоаси легионери, колумбиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Рикардо Лаборде ўзининг бахтсиз ўтган болалигини эслаб, елкасидаги татуировка маъносини ҳам англатиб ўтди.

"Жуда қашшоқ оилада туғилганман. Биз яшаган кварталда жиноятчилик авж олганди. Деярли барча гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор эди. Мен учун у даврларни эслаш оғир. Чунки, мен ҳам у вақтда кўп ёмон ишлар қилишга мажбур бўлганман. Ўша ёшда кўп нарсага ақлим етмасди ва "ёмон болалар"га қўшилиб қолгандим. Мендан фойдаланишарди. Ҳаттоки, ёмон иш қилсам, ўзимни зўр ва кучлидек ҳис қилардим.

Ҳозир мен ўша ўтмишимдан уяламан. Лекин у даврни унутиб бўлмайди. Барча танишларим буни эслатиб туришади. Мен улар билан учрашганимда қўлларини қаттиқ сиқаман.

Татуировкам оиламни, дўстларимни, футболни ва Худони ифодалайди. Улар мени ёмон ҳаёт кечиришдан сақлаб қолишган. Айниқса, онам ва футбол мени қутқарган", дейди колумбиялик футболчси «Спорт-Экспресс» нашрига.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:39, 25.01.2016.
Ўқилди: 1831 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.