"Челси" ҳужумчиси Радамель Фалькао бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.
"Журналистлар ўз гаплари учун масъулият ҳис қилишни ҳам ўрганишлари лозим. Уларга аниқлик етишмайди ва бирор маълумотни тарқатишдан олдин текшириб кўришга уриниб ҳам кўрмайдилар. Шу вақтга қадар мени фақат ўзга сайёранинг бирор клубига жўнатмадилар ҳолос", - дейди Фалькао.













