"Реал" жамоаси президенти Флорентино Перес қишки трансферлар вақтида мадридликларнинг кўплаб янги футболчилар сотиб олиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
"ФИФА томонидан қўлланган санкциялар оғриқли. Бу "Реал"ни ёмонотлиқ қилиш. Биз аминмизки, бу хато.
"Реал"нинг вояга етмаган футболчиларни рўйхатга олганликда айбланиб, жазоланиши кулгулидир. У болалар ҳамиша жамоада бўлган.
Биз бу жазо таҳдиди остида қишки трансферларда янги футболчиларни харид қилишга киришиб кетмадик ва қолган вақтда ҳам трансферлар бозорида фаол бўлмоқчи эмасмиз. Ҳозирда жамоада дунёнинг энг яхши футболчилари ва энг яхши мураббийлардан бири бор.
Зидан жамоа бошқарувига айни вақтда келди. У ҳар қандай чорловларни қабул қилишга тайёр.
Жамоада барча Зиданни ёқтиради. Таққослаш учун, Ди Стефано билан ҳам шундай. Мен Ди Стефанони футбол ўйнаган вақтларида кўрганман. Кейинги авлод эса Зиданнинг ўйинларини кўргани билан фахрланиб юрса, ажабмас", дейди Перес France Football нашрига.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА 14 январь куни Испаниянинг «Реал» ва «Атлетико» жамоаларига кейинги 2 трансфер ойи вақтида (2016 йилнинг ёзи ҳамда 2017 йилнинг қишидаги) янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйганди. Бундан ташқари жамоаларга мос равишда 900 минг ҳамда 360 минг франкдан жарима солинган.