Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун БАА йиғини доирасидаги бешинчи назорат учрашувини ўтказади.
“Қалдирғочлар”нинг бугунги спарринг рақиби – Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони “Чонбук Моторс” клуби бўлади.
“Бунёдкор” – “Чонбук Моторс” учрашуви Дубайдаги “The Sevens” стадионида маҳаллий вақт билан соат 16:00да (Тошкентда 17:00 бўлади) бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача “қалдирғочлар” БАА йиғини доирасида “Анжи” (3:2), “Амкар” (1:1), “Локомотив” Москва (0:3) ва “Хенан Жианье” (3:1) жамоалари билан назорат учрашуви ўтказишган эди.