Мамлакатнинг етакчи менежерларига нисбатан тергов ишлари бошлаб юборилди. Улар солиқ тўламаганликда ҳамда молиявий ҳужжатларни яширганликда айбланмоқда.
Гумон қилинаётганлар қаторида 35 та клуб ва 100 дан ортиқ шахс бор. Улар орасида “Милан” бош менежери Адриано Галлиани, “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис, шунингдек “Лацио” президент Клаудио Лотито, “Ювентус” собиқ директори Жан Клод Блан, “Наполи” экс-футболчиси Эсекьель Лавесси, Аргентина термаси собиқ ўйинчиси Эрнан Креспо ҳамда машҳур агент Алессандро Моджилар бор.
Сешанба куни тонгда “Милан” штаб-квартирасида қидирув ўтказилди. Тергов иши доирасида Италия полицияси € 12 миллионлик активларни блокка туширди.
Гумондорлар рўйҳатига “Палермо”, “Женоа”, “Фиорентина” эгалари, “Аталанта” ўйинчилари Херман Денис ва Габриэль Палетта, “Милан” ярим ҳимоячиси Антонио Ночерино қўшилди.