“Шўртан” жамоаси шу кунларда қишки ўқув-йиғинининг иккинчи қисмини Тошкент шаҳрида олиб бормоқда. Яқинда жамоага Зоир Тўрақулов бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Янги мавсум бошланишига жуда оз вақт қолмоқда. Зоир Тўрақулов олдида тез кунларда жамоа таркибини шакллантиришдек оғир вазифа турибди.
Шуни ҳисобга олган мутахасис қисқа вақт ичида кўплаб футболчиларни назоратдн ўтказишни режалаштирган бўлса ҳам ажаб эмас.
Бизгача етиб келган хабарларга биноан, кеча жамоа сафига яна бир қашқадарёлик футболчи Маъруф Муродов қўшилган. Маъруф Муродов ўтган мавсумда Самарқанднинг “Динамо” жамоасида тўп тепган эди ва мавсум якунлангач “Бухоро” жамоаси сафида кўрикдан ўтди.
Қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қиладиган ушбу футболчи “Шўртан” билан шартнома имзолайдими йўқми, бу тез кунларда маълум бўлади.