Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

“Севинч” мини футбол бўйича чемпионат 1-тури учрашувларининг барчасида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

“Севинч” жамоамиз бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури доирасидаги сўнгги учрашувда майдонга тушди.

Жамоамиз бугун Жиззахнинг “Зомин” жамоасига қарши 1-турнинг сўнгги учрашувини ўтказди. Шуни таъкидлаш жоизки, жамоамизга бугунги рақиб ҳам етарли қаршилик кўрсата олмади. Натижада учрашув 7:0 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голларга  Камола Рисқиева (17′, 19′, 24′), Зумрат Назарова (11′, 39′), Ильвина Аблякимова (27′), Танзила Зарбиева (33′)лар муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, жамоамиз чемпионат 1-тур учрашувларини якунига етказди ва барча учрашувларда ғалаба қозониб, йиққан очколари сони 12тани ташкил этди.

Навбатдаги 2-тур учрашувлари 22 феврал кунидан давом эттирилади.

Жамоамиз бугуннннг ўзида Тошкентдан Қаршига шаҳрига етиб келди. Қисқа танаффусдан сўнг янги мавсум тайёргарликлари клуб базасида давом эттирилади.

Мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионати, дастлабки босқич

“Севинч” (Қарши) – “Зомин” (Жиззах) 7:0 (3:0)

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 28.01.2016 йил.

Ҳакамлар: Кристина Середа, Соҳиба Аҳмедова, Александра Кончикова, Зилола Раҳматова.

Голлар: Камола Рисқиева (17′, 19′, 24′), Зумрат Назарова (11′, 39′), Ильвина Аблякимова (27′), Танзила Зарбиева (33′).

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 16.Матлуба Абдирасулова, 25.Зумрат Назарова, 18.Камола Рисқиева, 10.Зебо Жўраева(с), 7.Феруза Турдибоева, 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 2.Ильвина Аблякимова, 4.Саида Хандамова.

“Зомин”: 12.Наргиза Махмудова, 11.Санобар Раҳмонқулова, 8.Ҳуснора Уролова, 15.Лола Мусаева, 3.Зебинисо Халимова, 6.Чиройгул Деҳқонова, 5.Маҳлиё Назарқулова, 19.Нилуфар Қудратова, 16.Шодия Исаева, 10.Дилзода Турсунмуродова.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 20:09, 29.01.2016.
Ўқилди: 4036 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик