Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

18 миллион евро Хитой футболи учун рекорд!

Баҳо:
+ | -

Хитой чемпиони энг яхши тўпурарини нега айнан ўз рақобатчисига сотди? Хитой чемпиони ва ЧЛ-2015 ғолиби - «Гуанжоу Эвергранд» ўзининг энг яхши тўпурари, бразилиялик Элкесонни асосий рақобатчиларидан бирига сотди. Клуб раҳбарияти бу трансферни ватанпарварлик туйғуси билан изоҳлади.

18 миллион - Хитой учун рекорд

Яқинда Хитой футболида мавсумлар оралиғидаги энг шов-шувли трансфер амалга оширилди. 26 ёшли ҳужумчи Элкесон мамлакат чемпиони - «Гуанжоу Эвергранд» билан хайрлашиб, унинг асосий рақиби - «Шанхай Теллэйс» таркибини тўлдирди. Хабар берилишича, трансфер суммаси 18 миллион еврони ташкил этган ва бу Хитой футболи учун рекорддир. Барчамизга яхши таниш Луиз Фелипе Сколари бошқараётган «Гуанжоу» ўтган мавсум ўз тарихида 5-марта чемпионат ғолибига айланди. Шунингдек, Осиё ЧЛда 2-марта бош сов-ринни ютди. Жамоанинг ушбу муваффақиятларида Элкесоннинг роли катта бўлди. У «Эвергранд»нинг асосий «фигура»ларидан бири эди. Бразилиялик ҳужумчи Хитой клубига 2012 йили ўтганди - «Ботафого»дан. Эътиборлиси, у кейинги 2 мавсумда ҳам миллий чемпионатнинг тўпурарлар баҳсида финишга 1-ўринда етиб келди. Умуман, Элкесон 3 йил ичида «Эвергранд» либосини 111та ўйинда кийди ҳамда 77та гол уриб, унинг тарихидаги энг яхши голеадорга айланди.

Энди Элкесон Хитой вице-чемпиони - «Шанхай» шарафини ҳимоя қилади. Мазкур клубни швециялик Свен-Ёрен Эрикссон бошқаряпти. Умуман олганда, Шанхай жамоаси ўтган мавсум «Гуанжоу»нинг миллий биринчиликдаги «гегемон»лигини узиб қўйишга уринган ягона куч бўлди. Дейлик, Эрикссон жамоаси ўз сафига ярим ҳимоячи Дарио Конка ва ҳужумчи Асамоа Гьянни таклиф этиш билан анча кучайганди. Аммо финиш маррасида барибир, 2-ўрин билан чекланди. Тўғри, унинг қудратли «Гуанжоу»дан атиги 2 очко кам жамғарганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

 

Хитой клубларини Қўллаб-Қувватлаши учун

Чемпионат етакчиси ўзининг энг яхши футболчисини осонгина қўйиб юборгани бироз ғалати туюлади. Ҳа, 18 миллион евро - катта маблағ ва бундай ажойиб таклифга эътибор қаратмаслик қийин. Айниқса, Хитой футболида. «Гуанжоу» расмий сайтида эса трансферга мутлақо бошқача изоҳ берилди. «Хитой жамоаларини Осиё ЧЛда қўллаб-қувватлаш, янада теранроқ айтганда, миллий футболимиз шуҳрати йўлида Элкесонни «Шанхай»га сотишга рози бўлдик» - клубнинг расмий баёнотида худди шундай дейилди. Эҳтимол, раҳбарият (Хитой ҳукуматига қандайдир боғлиқ жиҳати бордир) барчага яхши бўлишини, шунингдек, бразилияликка муаммо туғдирмасликни ўйлаб, шундай баёнот билан чиққандир. Зеро, маълумки, бразилияликлар табиатан яхши маош ортидан югуришга мойиллар.

Табиийки, молиявий тарафдан манфаатли таклиф ҳам савдонинг амалга ошишида муҳим ҳисобланган. Чунончи, «Гуанжоу» вақтида Элкесон учун 5,7 миллион евро тўлаганди. «Бу трансфер Хитой футболи учун рекорддир. Биз ҳужумчи учун сарфланган маблағни нафақат қайтариб олдик, балки сезиларли даражада фойда ҳам кўрдик», - дея изоҳ берди «Гуанжоу» вакили.

Хуллас, Элкесон «Шанхай» билан 4 йиллик шартномани расмийлаштирди. «Озгина хижиллик бор. Ахир мени чинакамига қўллаб-қувватлаган, ҳурмат қилган ва доимо илиқ муносабатда бўлишган мухлисларни ташлаб кетяпман. Умуман, «Гуанжоу» билан хайрлашишим ҳам қийин бўлди. Лекин ўйлайманки, клубда ўз олдимга қўйган мақсадларимга эришдим. Энди фаолиятимда янги иштиёқ - мақсадларни излаб, бошқа клубга кетяпман. Умид қиламанки, «Шанхай»да ҳам муваффақиятли юришни давом эттираман», - деди футболчининг ўзи. - Келишув амалга ошганидан хурсандман. Бразилияда ўйнаётган пайтим мени эътиборга олган «Гуанжоу» ва Марчелло Липпидан миннатдорман. Якунда клуб раҳбарияти мен билан шартнома тузишга қарор қилиб, Хитой футболи ривожига ҳисса қўшди. Умуман, «Гуанжоу»да фаолиятимдаги энг муҳим совринларга эга чиқдим. Дейлик, 2 марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этдим, Липпи, Каннаваро ва Сколари каби чемпион-мураббийлар қўл остида шуғулландим. Улар ўйин ва тактик уқув бобида ўсишимга ёрдам беришди».

Манба: «ССФ»,

Ў. УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:12, 30.01.2016.
Ўқилди: 6986 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.