Кириш Регистрация

Назорат учрашуви: "Олмалиқ" - "Шўртан" 2:3

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун жамоамиз Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учинчи йиғинни якунлаб берган баҳсда Игорь Анатольевич майдонга бир қатор ёшларни синовдан ўтказди. Тажрибали футболчилар қаторида ёш футболчиларнинг ҳаракатлари кузатиб борилди. Ўртоқлик мақомига эга бу ўйинда газчилар жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучди. Рақиб жамоадан Игорь Таран дублга эришган бўлса, яна бир гол Юсуф Бўриев ҳисобига ёзилди. Жамоамиздан эса Фарҳод Тожиев ва Дониёр Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол этди.
Баъзи сабабларга кўра бир қатор футболчилар бу учрашувда иштирок этишмади. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Умид Хонимқулов ва Ислом Иномовларда кичик жароҳат бўлса, Саидкомил Акбаров, Сирожиддин Маҳмудов, Абдумалик Тошпўлатов ва Аббос Пўлатовлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Учрашувнинг иккинчи таймида эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ихтиёр Наврўзов жамоамиз таркибида 15 дақиқа тўп тепди. Бу борада Игорь Шквирин қуйидаги фикрларни билдирди: "Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилади. У Жаҳон чемпионати орқали Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Наврўзовни қўллаб-қувватлаш учун майдонга туширдик. Ҳар ҳолда у якка спорт турида иштирок этади, футбол эса жамоавий ўйин. Шу боис биз учун ҳам, Ихтиёр учун ҳам қизиқ бўлди. Майдонда 10-15 дақиқа ҳаракат қилди. Айтиш мумкинки ёмон ўйнагани йўқ, ҳар ҳолда профессионал жамоага қарши ўйнади. Ихтиёр Наврўзовга Олимпиада ўйинларида омад ёр бўлишини тилаймиз. Ўзбекистонлик спортчиларни доим қўллаб-қувватлаймиз".

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.
"Олмалиқ" - "Шўртан" 2:3
Ҳакамлар: Олим Толибжонов, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов.
Голлар: Фарҳод Тожиев 66, Дониёр Исмоилов 71 - Игорь Таран 36, 80, Юсуф Бўриев 67.
"Олмалиқ": Михаил Наумов, Раҳматилло Бердимуродов, Азизбек Суюнов, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Достон Абдураҳмонов, Никита Павленко, Достон Тошматов, Мурод Ражабов, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Евгений Гоголь, Дониёр Исмоилов, Миржамол Қосимов, Диёр Туропов, Фарҳод Тожиев, Ихтиёр Наврўзов, Муҳаммад Исаев, Исломбек Исоқжонов.

"Шўртан": Элдор Тожибоев, Ботир Қораев, Умар Эшмуродов, Ҳасанбой Эргашев, Олим Каримов, Элдор Бойматов, Жамол Отақулов, Лазиз Убайдуллаев, Игорь Таран, Маъруф Муродов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Ходжаев, Нурали Падаров, Юсуф Бўриев, Ғулом Раҳмонов, Кенжа Тўраев, Мирмуҳсин Сатторов.

Ушбу ўйин билан жамоанинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини якунланди. Жамоада кўрикда бўлган Аббос Пўлатов, Сирожиддин Маҳмудов ва Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди. Шунингдек, ўтган мавсум ёшлар жамоасида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатов ҳам бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Жамоамиз машғулотларни 2 февралдан яна Тошкентда давом эттиради.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 16:49, 30.01.2016.
Ўқилди: 2474 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик