Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Australian Open. Вербер Уильямсни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Машҳур ракетка Серена Уильямс Австралия очиқ чемпионатининг финалида Ангелика Керберга ютқазиб қўйди.

Биринчи сет бошиданоқ германиялик ракетка ташаббусни ўз қўлига олди ва уни ўз фойдасига ҳал қилди — 6:4.

Иккинчи сетда эса жаҳоннинг биринчи ракеткаси мувозанатни тиклади — 6:3.

Ҳал қилувчи сетда Уильямс бир марта брейкка эришган бўлса, Анкелика бу ишни икки марта амалга оширди. Кербер сўнгги геймда ҳам Уильямснинг тўп оширишидан сўнг очкони қўлга киритди ва ғалабани расмийлаштирди — 6:4.
 
Шу тариқа, Ангелика Кербер Австралия чемпионатида 2007 йилдан буён кузатилган энг паст рейтингли ғолибаси бўлди.

Ўшанда ғалаба қозонган Серенанинг синглиси Винус Уильямс дунё рейтингида 81-ўринда турганди. Кербер Топ-5га кирмай туриб Australian Open’да ютган бешинчи теннисчидир.

Australian Open 2016 йилнинг 18-31 январь кунлари бўлиб ўтади. “Катта шлем” туркумига кирувчи мазкур турнирнинг ютуқ жамғармаси 44 млн Австралия долларини ташкил қилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:24, 30.01.2016.
Ўқилди: 3705 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.