Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг БААда ўтказган 15 кунлик йиғини якунланди.
Бугун кечга яқин “қалдирғочлар” Дубай-Тошкент йўналишида парвоз қилишди ва пойтахтимизга қайтиб келишди.
Энди “Бунёдкор” янги мавсумга қаратилган тайёргарликнинг сўнгги босқичини февраль ойининг дастлабки кунларидан Тошкентда давом эттиради.