Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Буюклар хит-паради. Марадонадан Роналдугача

Баҳо:
+ | -
Миллионлар ўйинида ном қозонишнинг йўллари кўп. Кимдир маҳорат орқали шуҳратга эришади, бошқа биров умуман ўзгача иш тутади. Қолаверса, футболчилар орасида ҳам бошқа касб эгаларига ҳавас қиладиганлар етарли. Қуйида айнан шундай буюклардан тузилган ўзига хос рейтинг ҳавола этилмоқда.

Энг буюк қўшиқчи Футбол қироли сифатида тан олинган Пеленинг Бразилияда бир нечта альбоми сотувга чиққан. «Маэстро»кўпроқ самба йўналишида ижод қиларди.

...пиёниста
Собиқ ҳужумчи, инглиз Пол Гаскойн ўйинлар арафасида гиёҳванд модда ва 9 стаканча (!) бренди истеъмол қилиб майдонга тушганини очиқ тан олган. Боз устига, фаолиятидаги «шедевр» голларида мастликнинг улуши борлигини ҳам алоҳида таъкидлаган. Баъзи учрашувлардан олдин эса биргина қизиб олиш учун нақ икки шиша виски ичган экан. Булар ҳали ҳолва – борди-ю, жамоаси мағлубиятга учраса, Газза бир ўтиришда 13-15 шиша пиво билан аламидан чиққан.


...соч турмаги Феномен мақомига эга бразилиялик Роналдонинг ЖЧ-2002 финалида кўз-кўз қилган соч турмаги эл оғзига тушди. Айнан унинг ижоди Англиянинг «The Sun» нашри томонидан футбол тарихидаги энг яхши соч турмаги, деб тан олинган.

...алдоқчи
1986 йили Мексикада ўтган ЖЧда аргентиналик Диего Марадона инглизлар дарвозасини қўли билан ишғол қилиб, бутун бошли ҳакамлар бригадаси қулоғига «лағмон осган»ди.
...башоратчи
Пеле баъзида шундай башоратлар қиладики, асти қўяверасиз. Аммо шуниси борки, унинг тахминларининг тўғри чиқиши Лихтенштейн терма жамоасининг мундиалга йўл олиши билан тенг. Аслида эса футболдаги башоратчилик бўйича ҳеч ким машҳур саккизоёқ - Пауль билан рақобатлашолмайди. Жонивор ЖЧ-2010 даврида нақ 8 ўйин натижасини аниқ топиб, машҳур Вангага қиёсланган эди.  

...симулянт
«Офсайд»да туғилган италиялик» - Филиппо Инзаги ўзига нисбатан қўполлик ишлатилган вазиятларда шундай ўхшатиб роль ўйнайдики, унинг олдида ҳатто араб «актёр»лари ҳам ип эшолмайдилар.   ...қариялар уйи» Италиянинг «Милан» клубида баъзи мавсумлар ёши 30дан ошган 10-12 нафар футболчи тўп сургани аҳамиятга молик.  

...йиғлоқи
Португалиялик тўп афсунгари Криштиану Роналду майдонда тез-тез кўз ёши тўкиб туради. Унинг айниқса, Евро-2004 финалидаги мағлубият ва ЕЧЛ-2008 финалидаги ғалабадан сўнг ҳиссиётларга берилгани кўпчиликнинг ёдидан чиқмайди.   ...нафақахўр»
Камерунлик Роже Милла, ҳаттоки, 43 ёшида ҳам бутсасини михга илмаганди. Аксинча, ЖЧда иштирок этиб, гол ҳам урганди.   ...кашанда
Жаҳон чемпиони Аттилио Феррарис «Италия футболининг буюк кашандаси» лақабини олган. У кунига 40 дона сигарета тутатган. Аммо бу одат Феррариснинг фойдасига ишламади. Яъни футболчи бор-йўғи 43 йил яшади, холос.

...шоир
ЖЧ-2010 вақтида Япония терма жамоасига устозлик қилган Такеши Окада футболдан чарчаса, қишлоғига йўл олади. Табиат қўйнида эса ...шеър ёзади ва шу орқали асабларини жиловлайди.  

...бош
Франциялик машҳур Зайниддин Зиданнинг ЖЧ-2006 финалида Марко Матераццига «қўйган» боши ҳозирча жаҳон футболида «дурдона» бўлиб турибди.

...руҳоний
Ўз вақтида Польшанинг Вадовице шаҳри футбол жамоасида тўп сурган Иоанн Павел II кейинчалик Рим Папаси бўлиб етишди.   ...таржимон
Барчага маълум, «Порту», «Челси», «Интер», «Реал» клубларининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини таржимон сифатида бошлаган.   ...ота
Ўтмиш футболининг энг таниқли юлдузларидан бири, жаҳоннинг икки карра чемпиони - бразилиялик Гарринча зурриёти сифатида 14 нафар бола расман тан олинган. Уларнинг дастлабки 11 нафари қиз бўлган.  

...актёр
«МЮ» афсоналаридан бири Эрик Кантона футболчилик фаолиятига нуқта қўйгач, ўзини бир қатор фильмларда синаб кўрди. Хусусан, «Эрикка қараб» картинасидаги роли кинотанқидчиларда ҳам илиқ таассурот уйғотди. 1999 йили суратга олинган ва Шейкхар Капур режиссёрлик қилган «Элизабет» сериали футболчи учун тажриба мактабини ўтади. Кантона шунингдек, Париж театрларидан бирида Face au Paradis номли спектаклда ҳам роль ижро этган.

... «сотқин» Луиш Фигунинг «Барселона»дан «Реал»га ўтиши уни сотқинларнинг буюгига айлантирди. «Эль-классико» баҳсларининг бирида каталониялик мухлис Луишнинг юзига Португалия байроғи ва чўчқа бошини ирғитди. Ҳа, ишқибозлар сотқинликни асло кечиришмайди.


 Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:13, 31.01.2016.
Ўқилди: 6628 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.