Кириш Регистрация

Бобир Давлатов “Актобе”нинг Туркия йиғинида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Қозоғистоннинг “Жетису” клуби сафида ўтказган ўзбекистонлик ёш ярим ҳимоячи Бобир Давлатов яна бир қозоқ клуби – “Актобе” йиғинида қатнашаётгани ҳақида хабар берган эдик.

10-30 январ кунлари Туркияда йиғин ўтказган “Актобе” дастлабки мавсумолди йиғинини якунлади. Жамоа футболчиларига ва кўрикда бўлган ўйинчиларга 4 февралга қадар қисқа таътил берилди. Энди “Актобе” 4 февралдан навбатдаги йиғинни бошлайди.

Маълумотларга қараганда, 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи ҳам “Актобе”нинг навбатдаги йиғинида иштирок этди. Агар аслида трансфер ҳуқуқи Россиянинг “Рубин” жамоасига тегишли бўлган ёш ярим ҳимоячи мазкур йиғин давомида ҳам ўзини кўрсата олса, катта эҳтимол билан янги мавсумни Қозоғистон Премьер Лигасида ўтказади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:15, 31.01.2016.
Ўқилди: 3583 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик