Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Легионерлар: Шоҳруҳ Гадоевнинг жамоаси ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Миллий терма жамоамиз аъзоси саналувчи маҳоратли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев Баҳрайннинг етакчи жамоаларидан бири – “Муҳаррақ” сафида тўп сураётганидан хабарингиз бор.

Мазкур клуб ўртоқлик учрашуви ўтказди. “Иса Таун” клубига қарши кечган баҳсда “Муҳаррақ” ўзининг рақибдан устун эканини намойиш эта олди ва 3 та тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Учрашувда захирадан ўйинга қўшилган ҳамюртимиз ўйин давомида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди ва “Муҳаррақ”нинг ташкил этилган ҳужумларида жонбозлик кўрсатди.

Shoxruh Gadoyev.jpg

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Шоҳруҳ бу сафарги ўйинда 5-рақамли либосда майдонда ҳаракат қилди.

Таъкидлаб ўтамиз, Шоҳруҳ Гадоев шанба куни Баҳрайн Қирол Кубоги доирасида кечган “Ал Муҳаррақ” – “Ал Манама” жамоалари тўқнашувида ўзининг мазкур клубдаги дебют ўйинини ўтказган эди. Ўшанда у 24-рақамда ўйнаганди.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:55, 04.02.2016.
Ўқилди: 3135 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик