"Шахтёр" жамоасининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Алекс Тейшейра 50 млн евро эвазига Хитойнинг "Цзянсу Сунин" клубига трансфер қилинди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар берган.
Бу орқали энди қишки трансферлар вақтидаги энг қимматбаҳо трансфер амалга оширилди.
Бундан олдинроқ, ушбу футболчи Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси ҳам сотиб олмоқчи бўлгани, аммо 26 ёшли бу футболчи учун сўралган маблағга кўнмагани ва 30 млн фунтдан ортиқ маблағ беришга рози бўлмагани хабар қилинганди.
Қайд этиш керакки, бу трансфергача жорий қишки трансферларнинг энг қимматбаҳоси Хитойнинг бошқа бир жамоаси "Гуанчжоу" томонидан амалга оширилганди. Бу жамоа "Атлетико"дан Жексон Мартинесни 42 млн евро эвазига харид қилганди.