Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Барса"га қарши 9 кишия!

Баҳо:
+ | -

Январь ойининг охирги дам олиш кунларида ҳам Европа майдонларида қизғин беллашувлар бўлиб ўтди.

«Барселона» учун 3+2

Турнинг марказий учрашувида Каталония гранди «Атлетико»дан 3 очкони тортиб олиб, яна якка пешқадамга айланди. Албатта, «матрасчилар»нинг майдонда камчилик бўлиб қолишгани ўйин тақдирига сезиларли таъсир ўтказди. «Атлетико»нинг етакчи ҳимоячиси Диего Годин олдинга ўтиб кетган Суареснинг оёғига тепгани учун  иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Ундан сал аввалроқ Фелипе Луис Мессига қарши қўллаган қўполлиги учун тўғридан-тўғри «қизил» билан «сийланганди». Эътиборлиси, мезбонларнинг ана шу икки ҳужумчиси ғалабани таъминладилар. «Биласизми, Луиснинг фолидан кейин қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдим? Мен жуда қўрқиб кетдим», - деди «Барса» бош мураббийи Луис Энрике.

Арлаускисни «танк» остига ташлашди

«Рубин»нинг собиқ посбони Гедрюс Арлаускис бундан бир неча кун аввал «Уотфорд»дан «Эспаньол»га «сургун» қилинганди. Каталонияликлар жамоасининг бош мураббийи Константин Гилкэ эса литвалик посбон­ни «Реал»га қарши баҳсда майдонга туширди. Оқибатда, гранатасиз «танк» остига ташланган Арлаускис ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборди. Ўйиннинг 16-дақиқасидаёқ ҳисоб 3:0га етганди. Шу оқшом «хет-трик»ка эришган Роналду Суаресга етиб олди.

«Юве»нинг Ғалабалар серияси давом этмоҚда

ЕЧЛнинг сўнгги финалчиси «А» сериядаги зафарли одимларини давом эттирмоқда. Бу сафар жамоа Веронадан йирик ғалаба билан ортга қайтди. Шу тариқа, Массимилиано Аллегри шогирдлари Антонио Конте даврида қайд этилган рекорд (қаторасига 12та ғалаба)ни такрорлашди. Эътиборлиси, жароҳатланган Манжукич ўрнида тўп сурган Альваро Моратанинг «дубли» баҳс тақдирини ҳал қилди.

СпалЛеттининг дастлабки ютуҒи

Яна «Рома»га қайтган Лучано Спаллетти учинчи уринишда «бўрилар»ни ғалабага олиб келди. Пойтахтликлар ўз майдонларида «Фрозиноне»ни 3:1 ҳисобида маҳв этдилар. Қизиғи шундаки, «Рома»нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Ража Наингголлан йиқилиб, ётган еридан зарба бериш орқали ҳисобни очди. «Бўрилар» сафига яқинда қўшилган Стефан ал Шаарави эса жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунгача Спаллетти шогирдлари «Стадио Олимпико»да «Верона» билан дуранг ўйнашган ва Туринда «Ювентус»га имкониятни бой беришганди.

Ихеаначонинг «хет-трик»и

Туманли ўлка жамоалари бу дам олиш кунлари кубок баҳслари билан банд бўлишди. Англия кубогининг 1|16 финали доирасидаги «Астон Вилла»-«Манчестер Сити» беллашувида «шаҳарликлар»нинг нигериялик легионери бош қаҳрамонга айланди. 19 ёшли Келечи Ихеаначонинг «хет-трик»и жамоага йирик ғалабани ҳадя этди. «Келечи - ажойиб футболчи. Биз Эдин Жеко ва Стеван Йоветични қўйиб юбордик. Чунки мен Ихеаначони ҳар куни кўриб тураман ва унинг нималарга қодирлигини яхши биламан», - деди Мануэль Пеллегрини. Энди «шаҳарликлар» турнирнинг нимчорак финалида «Челси»га қарши майдонга тушадилар.

Азар тўпурар эканини эслаб Қолди

Гус Хиддинк раҳбарлигида тўп сураётган «Челси» ҳам «МК Донс»га қарши кечган баҳсда рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Эътиборлиси, бу кубок беллашувида ҳам «хет-трик» қайд этилди. Муаллиф - «кўклар»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Оскар. Қолаверса, Эден Азарнинг салкам 9 ойлик «қуруқ» серияси ниҳоят, барҳам топди. У май ойидан буён гол уришни унутиб қўйганди. Бельгиялик футболчи ўзи ишлаб олган пенальтини совуққонлик билан голга айлантирди.

«Бенфика»нинг зафарли одимлари

ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Зенит» билан куч синашадиган «Бенфика» ички чемпионатдаги ғалабалар сериясини давом эттирди. Бу гал «Морейренсе» клуби ўз уйида «бургутлар» «емиши»га айланди - 1:4. Бу «Бенфика»нинг биринчиликдаги қаторасига  еттинчи зафари. Қизиғи шундаки, мазкур учрашувдан тўрт кун аввал бу жамоалар мамлакат кубоги доирасида куч синашишганди. Тўрт кун ичида битта рақиб дарвозасига 10та гол уриш  - эътиборга арзийдиган воқеа. Андре-Виллаш Боаш, ҳушёрликни бой берма!

«Шальке»нинг Қаторасига иккинчи

Ғалабаси

Россия терма жамоаси таркибидан жой олишга номзод саналаётган Роман Нойштедтер қаторасига 2-марта «Шальке» сафида майдонга тушди ва ғалаба нашидасини сурди. Афсуски, Леонид Слуцкий номзоднинг ўйинини кузатиш учун бир ҳафта аввалроқ Германияда бўлганди. Шу сабабли, у жамоанинг ўз уйида «Вердер»дан 1:3 ҳисобида енгилган баҳсини томоша қилганди. Бу сафар германиялик рус футболчиси меҳмонда «Дармштадт»га қарши 90 дақиқа тўлиқ тўп сурди. Айнан у етакчилигидаги ҳимоя чизиғининг ишончли ҳаракатлари мезбонларнинг гол уришларига имкон бермади. Мейер билан Зане эса биттадан гол уриб, ўз вазифаларини уддалашди.

Лавнинг омадсиз дебюти

ЦСКА собиқ ҳужумчиси Вагнер Лав «Монако» таркибидаги дебютини нишонлади. 31 ёшли бразилиялик «Анже»га қарши сафар учрашувида захирадан майдонга туширилди. Тўғри, Вагнер ўйинга тушган пайтда жамоа 0:3 ҳисобида ортда қолаётган ва жамоадошлари мағлубиятни тан олиб бўлишганди. Шу боис, ўзгариш самара бермади.

Вальдес яна майдонда

«Барселона»нинг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес Каталониядан Манчестерга йўл олганди. Аммо унинг «МЮ»даги уринишлари беҳуда кетди. Шунча вақт ишсиз юрган посбон ниҳоят, Бельгиянинг «Стандард» клуби таркибида майдонга тушди. Викторнинг дебюти омадли чиқди: «Ауд Хеверле» майдонидаги қарама-қаршиликда у ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олди, жамоадошлари эса икки марта мезбонлар дарвозасига йўл топа олишди. «8 ойлик ёлғизликдан сўнг яна яшил майдонга қайтганимдан беҳад мамнунман», - деди Вальдес.

Манба: Championat.com, Ж.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

12 куни давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай ва Абу Даби шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказган “Насаф” футболчилари 7 февраль куни Ўзбекистонга қайтишади.

Йиғин давомида футболчиларимиз тўртта назорат учрашувини ўтказишди. Дастлаб Жанубий Корея чемпиони “Чонбук Моторс” жамоаси иккита таркибда учрашув ўтказилган бўлса (0:0, 3:5), кейинги баҳсда Хитойнинг “Хенан” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Сўнги баҳс эса Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси билан ўтказилди (2:4).

“Насаф” делагацияси 7 февраль куни Шаржа-Тошкент авиайўналиши орқали юртимизга қайтиб келади. Қисқа танаффусдан кейин футболчиларимиз Қаршидаги қароргоҳларида тўпланишади ва 17 февраль куни “Пахтакор”га қарши Ўзбекистон суперкубоги учун кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлашади.

- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=2333#sthash.d4UDjqBf.dpuf
Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:48, 07.02.2016.
Ўқилди: 7574 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.