Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ла лига. «Реал» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Зайниддин Зидан бошқарувидаги "Реал"нинг сафар ўйинларида "кетмони" учиши қийин бўляпти. Меҳмондаги иккинчи учрашувдирки "Қироллик клуби" қийинчиликка дуч келмоқда.

"Гранада"га қарши бўлиб ўтган ўйинда мадридлар тўлиқ устунликка эга бўлишди, у қадар кўп вазиятларни ярата олишмади. Мезбонлар номдор рақибга жиддий қаршилик кўрсатиб, ўзлари ҳам имкон бўлиши билан ҳужумга ўтиб туришди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Карвахаль томонидан етказилган узатмани Бензема осонлик билан дарвозага жойлаб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошида Модрич ва Бензема қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. "Гранада" посбони Фернандес ўз дарвозасини голдан сақлаб қолди. 60-дақиқада эса Модрич майдон марказида ҳакамга урилиб кетиши натижасида тўпни йўқотди ҳамда Рочинанинг узатмасидан кейин Юсуф ал-Арабий "Реал" дарвозасини ишғол қилди.

Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида мадридликлар ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Лука Модрич 23 метрлардан кучли зарба билан "тўққизлик"ни нишонга олди.

Ушбу ғалабадан кейин "Мадрид" ўз очколарини 50тага етказди ҳамда "Атлетико" ва "Барселона"ни қувишда давом этади.

Испания Ла лигаси, 23-тур
Гранада – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 30 Бензема, 1:1 – 60 Эл-Арабий, 1:2 – 85 Модрич.
Гранада – Фернандес, Лопеш, Ломбан, Кошта, Фулькье, Перес, Рико (Крхин, 77), Саксесс, Рочина, Пеньяранда (Дукуре, 81), Барраль (Эл-Арабий, 58).
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль (Начо, 86), Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Кроос, Иско (Ковачич, 78), Хамес (Хесе, 61), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Лопеш (19), Перес (32), Эль-Араби (61), Рамос (62), Карвахаль (83).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:24, 08.02.2016.
Ўқилди: 7379 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.