Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Ироқ чемпионати тўпурари бўлган Шерзод Темиров “Эрбил”дан кетди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров Ироқнинг “Эрбил” жамоаси билан хайрлашди. Футболчи ўзининг Instagram саҳифасида клубдан кетишини эълон қилиб, мухлисларга хайрлашув мактубини ёзди.

“Барчага раҳмат. Бир йил давомида сизлар билан бир жамоада тўп тепганимдан жуда бахтлиман. Мени қўллаб-қувватлаган ‘Эрбил’ клуби мураббийлар штаби, президенти, раҳбарияти ва мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Барчангизни яхши кўраман”, деб ёзади Темиров.

Маълумот учун, Темиров клуб сафида бир йил давомида барча турнирларда жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳужумчи голларининг 28 тасини айнан ички чемпионатда киритиб, Ироқ лигасининг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг жамоаси эса мусобақа якунида бронза медалларига эга чиқди.

Айрим маълумотларга кўра, Шерзод Темиров Ўзбекистон Суперлигасидан қайтиши мумкин. Ҳужумчи катта эҳтимол билан Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Темиров Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Шимолий Америкадаги Жаҳон чемпионати учун эълон қилинган кенгайтирилган таркибидан жой олган. “Оқ бўрилар” мундиал олдидан сўнгги тайёргарлик босқичини ўташ учун 26 май куни Нью Йоркка йўл олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:53, 23.05.2026.
Ўқилди: 1822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик