«Барселона»да марказий ҳимоячи позициясини кучайтириш учун вариантлар қидиришда давом этишмоқда. «Кўк-анорранглилар»нинг қизиқишлари доирасига «Порту» шарафини ҳимоя қилаётган Якуб Кивёр тушиб қолди.
Sport хабарига кўра, «Барселона» полшалик футболчини яқинда трансфери амалга ошмай қолган Алессандро Бастони учун анча арзон ва универсал муқобил сифатида кўрмоқда. Каталония гранди скаутлари Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ аъзосини жорий мавсум давомида кузатиб боришди. Ҳозирча музокаралар олиб борилмаяпти, чунки Испания чемпионлари бор эътиборини янги ҳужумчи сотиб олишга қаратган.
Transfermarkt порталида Якуб Кивёрнинг нархи — 27 млн евро. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи «аждарлар» сафида 39 та ўйин ўтказиб, иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













