Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

“Ҳоким кубоги”: “Нефтчи” чемпион!

Баҳо:
+ | -

7 февраль куни “Ҳоким кубоги-2016”нинг финал ўйини бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи ўйинга мусобақа мезбони “Нефтчи” ҳамда Навоийнинг “Қизиқлум” жамоалари йўл олишган эди.

     Учрашувдан аввал “Нефтчи” СК стадионига келган мухлислар учун фарғоналик санъаткорлар томонидан концерт дастури ташкил этилди. Раққосалар, хонандалар ва бир қатор таниқли сўз усталарининг чиқишлари ўйингоҳга келган мухлисларга яхши кайфият бағш этди.

    Соат 15:00да финал ўйини бошланди. Айтиш керакки, Андрей Фёдоров ва Хамид Актамов илк дақиқалардан бошлаб майдонга жанговор таркибларни туширишди. Аммо кескин курашларга бой бўлган баҳснинг илк тайми нурсиз дуранг билан якунланди. Кутилганидек, иккинчи бўлимда “Нефтчи” ва “Қизилқум” жамоалари ўйинни кучайтиришди.

   Таъкидлаш жоизки, иккинчи таймда захирадан курашга қўшилган футболчилар учрашувга “янги қон” олиб киришди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб, “Нефтчи” футболчиси тепган тўп рақиб вакилининг қўлига тегди деб ҳисоблаган ҳакам пенальти белгилади. Айни шу дақиқалардан тортишувли вазият юзага келди. Ҳакамнинг қароридан норози бўлган навоийликлар ўйинни якунламасдан бирин-кетин майдонни тарк этишни бошлашди.

 

Бироқ кўп ўтмай вазият ижобий томонга ўзгартирди. Хамид Актамов шогирдлари бироз ўтиб яна майдонга қайтишди ва ўйинни давом эттиришди. “Қизилқум” дарвозасига белгиланган пенальтини эса Шукур Пўлатов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди ва бу гол якунда “Нефтчи”нинг ғалабасини таъминлади. 1:0, “Нефтчи” ғалабаси.

“Ҳоким кубоги-2016”. Финал.

“Нефтчи” – “Қизилқум” 1:0 (0:0)

Гол: Шукурали Пўлатов.

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Шукур Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёр Ирматов, Илхом Бойдедаев, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Алишер Саматов, Сардор Эминов, Дамир Назинов, Мурод Бобожонов.

Захира: Сергей Смородин, Сардор Қулматов, Достон Турсунов, Мухсин Убайдуллаев, Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроилов, Хусниддин Ғофуров.

“Қизилқум”: Эркин Жабборов, Гиорги Квесмешвили, Акмал Рустамов, Вечеслав Шевченко, Бахриддин Ваҳобов, Алишер Юсупов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Азизбек Усмонов, Илхом Юнусов, Андрей Деркач.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:31, 08.02.2016.
Ўқилди: 3810 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик