Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

"Манчестер Юнайтед"нинг ёш иқтидори "Барселона" билан музокара учун Испанияга келди

Баҳо:
+1 | -

"Манчестер Юнайтед" академиясининг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланган 15 ёшли Жей Жей Габриэл "Барселона" билан музокара ўтказиш учун Испанияга келди. Бу ҳақда Британия ОАВ хабар бермоқда.

Бу воқеа ёш футболчи "Манчестер Юнайтед"даги рўйхатдан чиқарилишини қатъий талаб қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. Клуб эса унинг сўровини расман рад этган.

Манбаларга кўра, мураббийлар штаби Габриэлни Англия Лига кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйин учун қайдномага киритишни режалаштирган эди. Агар у майдонга тушганида, "Манчестер Юнайтед" асосий жамоаси тарихидаги энг ёш футболчига айланиши мумкин эди. Бироқ футболчининг клубни тарк этиш истаги бу режаларни ўзгартирди.

Габриэлнинг келажаги борасидаги дастлабки саволлар ўтган ҳафта пайдо бўлган. Ўшанда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан барча пост ва суратларни ўчириб ташлаган эди.

Кейинчалик футболчи томони клуб билан келишувни бекор қилиш бўйича расмий сўров юборди. "Манчестер Юнайтед" бу талабни рад этиб, иқтидорли футболчини сақлаб қолишга уринмоқда.

Шунга қарамай, Габриэль ва унинг вакилларининг Испанияга сафари футболчининг кетиш эҳтимолини оширмоқда. Хабарларга кўра, у "Барселона"дан ташқари "Реал" билан ҳам музокара ўтказиши мумкин.

Габриэлнинг "Манчестер Юнайтед" билан келишуви жорий мавсум охирига қадар амал қилади. Британия ОАВ таъкидлашича, у 6 октябрь куни 16 ёшга тўлгач ва Европа Иттифоқи фуқаролиги паспортига эга бўлгани сабаб, ФИФА қоидаларидаги айрим истиснолар орқали Испания клубларидан бирига ўтиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Киритилди: 21:33, 18.09.2026.
Ўқилди: 2180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик