Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Хамид Актамов: "Фарғона аҳлига раҳмат"

Баҳо:
+ | -

 “Нефтчи” – “Қизилқум” баҳсидан сўнг меҳмонлар менежери Хамид Актамов матбуот анжуманида иштирок этди: 

- Қизиқарли ўйин бўлди, - деб гап бошлади Хамид Ғуломович – Хар иккала жамоа ҳам чиройли футбол кўрсатишди. Фақат ҳакамларнинг хатоси ўйинга таъсир қилди. Ёрдамчи ҳакам чиройли ўйинни бузди. Йигитларнинг бугунги ҳаракатлари учун узр сўрайман. Турнирдаги баҳсларда ҳакамлар кўп бизнинг зараримизга қарорлар қабул қилишди. Бу футболчилар қаттиқ таъсир қилди.

- “Нефтчи”дан кимни ўйини сизга ёқди ?

- Фарғоналиклардан Абдумавлон Абдужалиловни ўйини ёқди.

- Пенальтидан сўнг  “Қизилқум” футболчилари ўйинни якунламай майдонни тарк этишни бошлашди.  Бу мухлислар учун хурматсизлик эмасми ?

- Ўйиндан олдин  йигитлар билан гаплашдик. Чиройли ўйин кўрсатишларини ўқтиргандим. “Нефтчи”га ҳам натижа кераклигини билардик. Фақат ўйинда бош ҳакам “пенальти эмас” деди, ёрдамчи ҳакам “қўлиги текди” деб байроғча кўтарди. Бу майдонда тер тўкиб ҳаракат қилаётган футболчиларга салбий таъсир қилиши аниқ. Йигитлар майдондан чиқиб кетаётганда индамадим. Кейин Тоҳир ака Кападзе билан гаплашиб, ҳакамлар адолатли ўйин бошқариши сўрадим. Жуда қизиқ ўйин бўлаётган эди. Фарғоналик мухлисларга раҳмат. Қаранг бугун бутун трибуналар тўлди! Ёрдамчи ҳакам эса ҳаммасини бузди.

- Турнир ҳақидаги фикрингизни тингласак.

- Турнир жуда чиройли ўтди.  Айниқса биринчи лига клублари менда ижобий таассурот қолдирди. Айниқса “Цементчи” менга энг мақул келган жамоа бўлди. Қувасойликлар таркибидан бир-неча футболчиларни “Қиилқум”га таклиф қилдик. Мана Фарғонани ўзида улар билан шартнома қилишга ҳам улгурдик, - деди “Қизилқум” бош менежери. 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:41, 08.02.2016.
Ўқилди: 3326 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик