Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Муллажонов жамоасида илк ғалаба ва бошқалар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта ўзбекистонлик легионерлар учун нисбатан самарали кечди. Дейлик, Шавкат Муллажонов «Ал-Шааб»нинг мавсумда илк марта ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

Ниҳоят, 3 очко

БАА чемпионатида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шавкат Муллажонов «Ал-Шааб» сафида ниҳоят, ғалабани тантана қилди. Ўз майдонида «Ал-Дафра» билан ўйнаган «Шааб» 2:0 ҳисобида устун келди. Ҳамюртимиз бошланғич таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Иккинчи бўлим бошланиши билан эса сариқ карточка олди. Бу «Ал-Шааб»нинг чемпионатдаги биринчи ғалабасидир. Жамоа 6 очко билан ҳамон турнир жадвалининг сўнгги поғонасида боряпти.

Автогол туфайли

«Ал-Шабаб» ўз майдонида аламли тарзда имкониятни бой берди. «Бани Яс»га қарши ўйин тақдирини Азизбек Ҳайдаровнинг ҳеч кутилмаган автоголи ҳал қилди. 17та учрашувда 23 очко жамғарган «Ал-Шабаб» мусобақа жадвалининг 7-поғонасини банд этиб турибди.

Қўлдан чиқарилган ютуқ

Қатар Юлдузлар лигаси 17-тури доирасида Санжар Турсуновнинг клуби - «Умм Салал» ўз майдонида «Қатар СК» билан куч синашди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувнинг 39-дақиқасида Мунир ал Ҳамдавий ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Сагбо майдон эгалари устунлигини оширди. Бироқ сўнгги дақиқаларда «Умм Салал» ғалабани қўлдан бой берди. 85-дақиқада Фадел Умар ҳисобни қисқартирди, қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида эса меҳмонлар пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклашди - 2:2. Мазкур турдан сўнг «Умм Салал» очколар сонини 24тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди.

Ишонарли ғалаба

Қатар Юлдузлар лигасининг ушбу турида таркибида Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган «Ал-Жаиш» ўз майдонида «Ал-Харайтият»га имконият бермади. «Ҳарбийлар» ташаббуси остида кечган ўйинда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Сардор Рашидов ўйиннинг бошидан 67-дақиқагача фаол тўп сурди.

Аламли якун

Эрон чемпионати19-тур доирасида Александр Лобанов ва Фозил Мусаев ўз жамоалари ўйинларида иштирок этишди. «Сепаҳон» сафарда «Фулад»га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. «Персеполис» эса яна 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади (теҳронликлар аввалги турда Мусаевнинг клуби билан шундай ҳисоб қайд этишганди). Аламлиси, Александр Лобанов 90-дақиқада ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва жамоаси дуранг билан чекланди.

Денисовга АПЛ маъқул

Москванинг «Локомотив» жамоаси аъзоси Виталий Денисов қишки трансферлар вақти «Лацио» сафига ўтиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. У «Советский спорт» нашри мухбири саволларига жавоб бериш асносида Англия ва Германия чемпионатларини ёқтириши, Италия «А» сериясидан эса кейинги вақтлар кўнгли қолганини таъкидлади. Шунинг­дек, «Лацио» сафига ўтиши хусусида хабарлар қаердан пайдо бўлганини билолмай қолганини, аслида бундай эҳтимол бўлмаганини билдирди. «Янги йил арафасида Туркиянинг «Трабзонспор» жамоасидан таклиф тушгани ҳақида ҳам шундай асоссиз хабар тарқалганди. «Лацио»дан таклиф бўлиши ёмон эмас, бундай ҳолатда музокаралардан қочмасдим. Лекин ўзимга қолса, Англияда ўйнашни танлардим. Масалан, «Арсенал», «Эвертон» ёки Манчестер клубларидан бирида», - деди терма жамоамиз ҳимоячиси.

 

Янги мавсумга тайёргарлик

Ҳимоячи Егор Кримец фаолиятини яна Хитой супер-лигасида давом эттиришидан хабарингиз бор. «Пекин Гуоан» клуби терма жамоамиз ҳимоячисини 2 мавсумга мўлжалланган ижара келишуви асосида олди. Кримец айни пайт Хитой клуби билан янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. Пекинликлар йиғинлар чоғи синов-назорат баҳс­ларида ҳам майдонга тушишмоқда. Хусусан, «Пекин Гуоан» куни-кеча «Шанхай Шенхуа»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. 1:1 ҳисобида тугаган баҳсда ҳамюртимиз бир бўлим ўйнади.

Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

Қатар Юлдузлар лигаси. 17-тур

«Ал-Жаиш» - «Ал-Харайтият» - 3:0

Ўйнади: 67 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 17та

Голлари сони: 9та

----------------------------------------------

Санжар Турсунов («Умм Салал», Қатар)

Қатар Юлдузлар лигаси. 17-тур

«Умм Салал» - «Қатар» СК - 2:2

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 2та

----------------------------------------------

Шавкат Муллажонов («Ал-Шааб», БАА)

БАА про-лигаси. 17-тур

«Ал-Шааб» - «Ал-Дафра» - 2:0

Ўйнади: 90 дақиқа, сариқ карточка

Жами ўйинлари сони: 4та

----------------------------------------------

Азиз Ҳайдаров («Ал-Шабаб», БАА)

БАА про-лигаси. 16-тур

«Ал-Шабаб» - «Бани Яс» - 0:1

Ўйнади: 90 дақиқа, автогол

Жами ўйинлари сони: 16та

Голлар сони: 2та

----------------------------------------------

Фозил Мусаев («Сепаҳон», Эрон)

Эрон про-лигаси. 19-тур

«Фулад» - «Сепаҳон»-1:0

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 19та

Голлар сони: 1та

----------------------------------------------

Александр Лобанов

(«Персеполис», Эрон)

Эрон про-лигаси. 19-тур

«Зоб-Оҳан» - «Персеполис»-2:2

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 3та

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:43, 10.02.2016.
Ўқилди: 3532 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.