«Реал»дан Тони Кроосни харид қилмоқчи бўлган жамоа мадридликлар ҳисобига 300 млн еврони ўтказиб қўйиши керак бўлади.
Bild нашри Тони Крооснинг шартномада кўрсатилган нархини маълум қилган.
Футболчининг клуб билан шартномаси эса 2020 йилгача мўлжалланган.
Хабарда маълум қилинишича, Кроос йилига 10,9 млн евролик маош олади.
Маълумот учун, таянч ярим ҳимоячиси амплуасида ҳаракат қиладиган бу футболчи жорий мавсумда турли турнирларда мадридликлар учун 26та ўйин ўтказди ва 7та голли узатмани амалга оширди.