"Челси" хўжайини Роман Абрамович "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеонени жамоа бошқарувига таклиф этиш фикридан воз кечди.
Хабар қилинишича, россиялик миллиардерга "Атлетико" намойиш этаётган ўйин услуби у қадар маъқул эмас. Роман Абрамовичга "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ёки Италия термаси бош мураббийи Антонио Конте кўпроқ маъқул келмоқда.