"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо ўзининг севимли рақамидан маҳрум бўлди.
Аввал 22 ёшли "кўк-анорранглилар" тарбияланувчисига тегишли бўлган 17-рақамли футболка энди жамоанинг янги аъзоси Энтони Гордонга берилди. Ла Лигада эълон қилинган янги рақамлар рўйхатида ҳам Гордон 17-рақам билан қайд этилган.
Журналист Жерар Ромеро маълумотига кўра, Касадо клубнинг унинг рақамини бошқа футболчига бериш қароридан қаттиқ хафа бўлган. Испаниялик ярим ҳимоячи келаси ҳафта ўз келажаги бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда. Унга Саудия Арабистони ва Туркия клубларидан таклифлар бор.
Сўнгги хабарларга кўра, Касадонинг "Барселона"дан кетиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. Футболчига Саудия Арабистонидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд.
Марк Касадо "Барселона" асосий жамоаси сафида 75 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
Энтони Гордон эса жорий ёзда "Ньюкасл"дан "Барселона"га кўчиб ўтди. Англиялик футболчининг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил этди.













